Украина 2025 йил июн ойида Гаагада бўлиб ўтадиган NATO'нинг навбатдаги саммитида альянсга қўшилиш таклифини олиши даргумон.
Бу ҳақда Польша Мудофаа вазирлиги раҳбари Владислав Косинияк-Камиш ТVN24 телеканалида маълум қилди.
"Ҳеч қандай ҳолат бу таклиф NATO'нинг Гаагадаги навбатдаги саммитида бўлишини назарда тутмайди", — дея фикр билдирди Полша Мудофаа вазирлиги раҳбари.
Унинг сўзларига кўра, Украинанинг айни дамда NATO'га киришига нафақат АҚШ, балки Польшанинг айрим қўшнилари ҳам қарши.