Бонн халқаро конверсия маркази томонидан ҳар йили тузиладиган Глобал ҳарбийлаштириш индексида Украина 18-ўриндан 1-ўринга кўтарилди. 2007 йилдан буён етакчилик қилиб келаётган Исроил бу йил иккинчи ўриндан жой олди.
Етакчи ўнталикка Арманистон, Қатар, Баҳрайн, Саудия Арабистони, Греция, Сингапур, Озарбайжон ва Россия киритилган. Рейтингда АҚШ 25-ўринни, Германия эса 98-ўринни эгаллади.
Рейтинг шарҳида қайд этилишича, йил давомида Россия ҳарбий харажатларини 66 миллиард доллардан 72 миллиард долларга оширди. Шу билан бирга, Украина билан урушда Россия Қуролли кучлари кўплаб ишчи кучи ва техникасини йўқотгани сабабли унинг ҳарбийлашув даражаси унчалик ошмаган, деб ёзади таҳлилчилар.
Глобал милитаризация индекси мамлакат ҳарбий аппаратининг ҳажми ва таъсирини акс эттиради. Рейтингни тузишда мамлакатдаги ҳарбий харажатлар ҳажми, ҳарбий хизматчилар ва оғир қуроллар сони каби кўрсаткичлар ҳисобга олинган.