Бугун 9 январь, 2026 йил, жума

O'ZB

Угам-Чотқол тоғларида оғир аҳволда қолган метеорология ходимини ҳарбийлар вертолётда эвакуация қилди

Угам-Чотқол тоғларида оғир аҳволда қолган метеорология ходимини ҳарбийлар вертолётда эвакуация қилди

Угом-Чотқолда метеорологик станция ходими ҳарбийлар кўмагида муваффақиятли эвакуация қилинди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, 5 январь куни “Ўзгидромет” раҳбарияти томонидан Мудофаа вазирлигига Тошкент вилояти ҳудудидаги Угом-Чотқол тоғ тизмасининг бориш қийин бўлган, мураккаб релефга эга ҳудудида жойлашган “Ойгаинг” юқори тоғли метеорологик кузатув станциясида хизмат олиб бораётган ходими оғир аҳволда қолганини маълум қилиб, уни Ҳарбий ҳаво кучлари ёрдамида эвакуация қилиш зарур эканлиги билдирилган.

Шундан сўнг Мудофаа вазирлиги ҳарбий-ҳаво кучларининг навбатчи қидирув-қутқарув вертолёти ёрдамида тунги вақтда қутқарув тадбирлари амалга оширилиб, ходим тезкорлик билан Чирчиқ шаҳридаги тиббиёт муассасасига етказилган ва шифокорлар томонидан унга ўз вақтида тиббий ёрдам кўрсатилган.

Киритилди: 21:37 06.01.2026. Ўқилди: 911 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!