Бугун 7 март, 2026 йил, шанба

O'ZB

Яқин Шарқда ҳалок бўлган америкаликларнинг жасадлари эртага АҚШга қайтарилади

Яқин Шарқда ҳалок бўлган америкаликларнинг жасадлари эртага АҚШга қайтарилади

Яқин Шарқдаги ҳозирги можарода ҳалок бўлган олти нафар америкалик ҳарбий хизматчининг жасадлари 7 март куни Қўшма Штатларга қайтарилади.

Бу ҳақда NBC News телеканали хабар берди.

Хабарга кўра, махсус рейс Делавэр штатидаги Довер авиабазасига етиб келади. Марҳумларнинг барчаси Айова штатида жойлашган бўлинмада хизмат қилган.

АҚШ Марказий қўмондонлиги (CENTCOM) баёнотига кўра, Эроннинг дастлабки жавоб зарбалари натижасида Яқин Шарқдаги ҳарбий операцияларда олти нафар америкалик ҳарбий хизматчи ҳалок бўлган. Эронга қарши операцияда жами 50 минг америкалик аскар иштирок этмоқда.

Киритилди: 14:17 06.03.2026. Ўқилди: 2094 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!