Бугун 27 июнь, 2025 йил, жума

O'ZB

UFC-311. Умар Нурмагомедов фаолиятида илк марта мағлубиятга учради

A A A
UFC-311. Умар Нурмагомедов фаолиятида илк марта мағлубиятга учради

2025 йил 19 январь куни Лос-Анжелесда (Калифорния) бўлиб ўтган UFC 311 турнирининг асосий жангларидан бири Умар Нурмагомедов (18-1) ва Мераб Двалишвили (19-4) ўртасида бўлиб ўтди.

Жанг беш раунд давом этди. Унинг дастлабки икки бўлимида устунлик доғистонлик спортчи томонида бўлди. Мареб эса учинчи раунддан бошлаб тажовузкорликни оширди ва қолган бўлимларни ўз фойдасига ҳал қилди.

Двалишвили жангни ҳакамлар қарорлари билан (48-47, 48-47, 49-46) ютди ва енгил вазн тоифасидаги чемпионлик камарини сақлаб қолди. Бу натижа Нурмагомедовнинг профессионал фаолиятидаги биринчи мағлубияти бўлди.

Киритилди: 11:44 19.01.2025. Ўқилди: 2365 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!