Бугун 3 июль, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

ЎФАда йиғилиш: Жамолиддин Раҳматуллаев Ўзбекистон U-18 терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинланди

ЎФАда йиғилиш: Жамолиддин Раҳматуллаев Ўзбекистон U-18 терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинланди

Бугун Ўзбекистон футбол ассоциацияси мураббийлар кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг Жаҳон чемпионатига тайёргарлик режалари ҳамда Ўзбекистон U-18 терма жамоасига бош мураббий тайинлаш масаласи муҳокама қилинди.

ЎФАда йиғилиш: Жамолиддин Раҳматуллаев Ўзбекистон U-18 терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинланди

Йиғилиш давомида, Ўзбекистон U-18 терма жамоаси бош мураббийи Аскар Халмуратов бошчилигидаги мураббийлар штаби томонидан жамоа олиб борган йиғинлари, селекция, тиббий, руҳий ва жисмоний тайёргарлик кўрсаткичлари бўйича маълумотлар тақдим этилди.

Ўз навбатида мураббийлар кенгаши аъзоларининг Ўзбекистон U-18 терма жамоасининг халқаро турнирлар ва ўртоқлик учрашувларидаги иштироки юзасидан таҳлил ҳамда хулосалари тингланди, тажриба ва хатолар устида ишлаш мураббийларнинг келажакдаги фаолиятларида муҳим аҳамият касб этиши таъкидланди.

ЎФАда йиғилиш: Жамолиддин Раҳматуллаев Ўзбекистон U-18 терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинланди

Кун тартибидан жамоага янги бош мураббий тайинлаш масаласи ҳам ўрин олди. Ўзбекистон ёшлар терма жамоасининг 2027-йилги U-20 Осиё кубоги ҳамда ФИФА U-20 Жаҳон чемпионатига тайёргарлиги режа асосида давом этади. Тавсиялар ва муҳокамалар якунига кўра Жамолиддин Раҳматуллаев Ўзбекистон U-18 терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинланди.

ЎФАда йиғилиш: Жамолиддин Раҳматуллаев Ўзбекистон U-18 терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинланди

Шунингдек, йиғилишда терма жамоаларга футболчиларни селекция қилиш, жисмоний, техник ва тактик кўрсаткичлар бўйича тавсиялар берилиб, жамоаларимиз учун зарур шароитлар яратилиши таъкидланди.

Киритилди: 23:45 01.07.2025. Ўқилди: 458 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!