Бугун 25 май, 2025 йил, якшанба

O'ZB

ЎФА БАА билан ўйинга бормоқчи бўлган мухлисларни огоҳлантирди

ЎФА БАА билан ўйинга бормоқчи бўлган мухлисларни огоҳлантирди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси Жаҳон чемпионати саралаш босқичи доирасида 5 июнь куни Бирлашган Араб Амирликларига қарши майдонга тушади.

Мазкур учрашувга қизиқиш юқори бўлиб, айрим туристик компаниялар томонидан мухлислар учун ўйин чипталари кафолатланган тур пакетлар таклиф этилаётгани кузатилмоқда.

Шуни алоҳида таъкидлаймизки, айни пайтда БААда бўлиб ўтадиган учрашув чипталари расман сотувга чиқмаган. Футбол мухлисларидан “ўйин чиптаси кафолатланган” пакетларни харид қилишда огоҳликка чақирамиз.

Эслатиб ўтамиз, БАА — Ўзбекистон учрашуви 5 июнь куни Тошкент вақти билан соат 21:00 да Абу Дабидаги “Ан-Наҳян Стадиум”да бўлиб ўтади.

Киритилди: 17:35 11.05.2025. Ўқилди: 933 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!