УЕФА раҳбари маслаҳатчиси Йозеф Климент Россиянинг халқаро турнирларга эҳтимолий қайтиши борасида ўз фикрини билдирди.
«Ҳаммамиз катта футбол оиласининг бир қисмимиз. Барча мамлакатлар бир-бирларига қарши ўйинларда иштирок эта олишини истаймиз. Шу билан бирга, ҳозирги вазиятни ҳам тушуниб турибмиз. Айни дамда биз вазиятни ўзгартира олмаймиз. Кутишимиз ва воқеалар ривожи қандай давом этишини кузатишимиз керак», — дея УЕФА вакилининг сўзларини келтиради ua.tribuna.com.
Эслатиб ўтамиз, Россия ФИФА ва УЕФА қарори билан халқаро турнирлардан четлатилган. Ушбу тақиқ 2022 йилнинг февраль ойидан бери амал қилмоқда. Дисквалификация сабабли Россия терма жамоаси фақат ўртоқлик учрашувлари ўтказиш билан чекланмоқда.