Эрон АҚШни Ҳурмуз бўғозини бутунлай ёпиш билан таҳдид қилди.
Тасним ахборот агентлиги Ислам Республикасидаги юқори лавозимли манбага таяниб хабар беришича, агар Эрон портлари сув ҳудудларига нисбатан блокада давом этса, Теҳрон кескин чора кўради.
Манбага кўра, бўғоз орқали ўтувчи кемалар ҳаракати ушбу ҳудуд учун масъул бўлган Эрон кучлари билан мувофиқлаштирилиши шарт.
Шунингдек, барча кемалар фақат Эрон белгилаган йўналишлар бўйлаб ҳаракатланиши кераклиги айтилган.
Баёнотда яна кемалар ҳеч қандай тарзда Исроил ёки АҚШ билан боғлиқ бўлмаслиги лозимлиги таъкидланган.
Манбанинг маълум қилишича, айни пайтда бўғоздан фақат фуқаролик кемаларига рухсат берилмоқда. Ҳарбий кемалар учун тақиқ кучда қолмоқда. Фуқаролик кемалари ҳам фақат Эрон расмийлари тасдиқлаган махсус йўналишлар орқали ҳаракатланиши мумкин.