Исроил хавфсизлик соҳаси мутахассислари генерал-майор Роман Хоффманнинг Моссад директори этиб тайинланишини танқид қилди.
Маълумотларга кўра, рус тилида равон сўзлашувчи беларуслик муҳожир Роман Хоффман разведка хизматининг 14-раҳбари бўлди.
Нашр ёзишича, танқид унинг келиб чиқиши ёки рус тилини билишига қаратилмаган. Асосий эътироз бу тайинлов Бош вазир Беньямин Нетаньяҳунинг юқори лавозимларга ўзига содиқ шахсларни қўйиш сиёсати давоми сифатида баҳоланаётганидир.
Мутахассислар таъкидлашича, Роман Хоффман бош вазирнинг хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси бўлиб ишлаган, аммо разведка соҳасида тажрибага эга эмас.
Нетаньяҳу ўтган йил охирида уни мазкур лавозимга номзод сифатида кўрсатган. Шу билан бирга, ўша пайтдаги Моссад раҳбарининг агентликнинг тажрибали ходимини тайинлаш таклифи инобатга олинмаган.
Хавфсизлик бўйича эксперт Йоав Лиморнинг фикрича, Хоффман иқтидорли офицер бўлса-да, унинг қобилиятлари янги лавозими талабларига тўлиқ мос келмайди.