Бугун 7 июнь, 2025 йил, шанба

O'ZB

УЕФА Миллатлар Лигаси. Роналдунинг голи Германияни мағлубият этиш учун етарли бўлди

УЕФА Миллатлар Лигаси. Роналдунинг голи Германияни мағлубият этиш учун етарли бўлди

УЕФА Миллатлар Лигаси ярим финал баҳси якунланди. Унда Германия ва Португалия терма жамоалари ўзаро тўқнаш келишди. Учрашув Германиянинг Мюнхен шаҳрида жойлашган «Арена Мюнхен» стадионида бўлиб ўтди. Учрашув 2:1 ҳисобида Португалия фойдасига якунланди.

48-дақиқада Флориан Вирц Германияни ҳисобда олдинга олиб чиқди. 63-дақиқада Шику Консейсау ҳисобни тенглаштирди. Ордан 5 дақиқа ўтиб, Криштиану Роналду ҳал қилувчи голни урди ва Португалияга финал йўлланмасини таъминлаб берди.

Ярим финалнинг иккинчи жуфтида Испания ва Франция термалари ўзаро тўқнаш келади. Ушбу учрашув 5 июнь куни бўлиб ўтади..

Миллатлар Лигаси финали 8 июнь кунига белгиланган. Учинчи ўрин учун баҳс шу куни 18:00 да старт олади.

УЕФА Миллатлар Лигаси. А лигаси. 1/2 финал
2025 йил 4 июнь, чоршанба
«Арена Мюнхен», Мюнхен
Германия - Португалия - 1:2
Голлар:
1:0 — Вирц (48'), 1:1 — Консейсау (63'), 1:2 — Роналду (68')

Киритилди: 08:15 05.06.2025. Ўқилди: 802 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!