Бугун 29 август, 2026 йил, шанба

O'ZB

UEFA FIFA президенти Жанни Инфантинога қарши Швейцария судида жиноий даъво киритишга тайёрланмоқда

UEFA FIFA президенти Жанни Инфантинога қарши Швейцария судида жиноий даъво киритишга тайёрланмоқда


Германиянинг SID спорт ахборот агентлиги қўлга киритган 60 саҳифалик ҳужжатга кўра, даъво FIFA томонидан илгари сурилган, аммо кескин норозиликлар ортидан рад этилган режа билан боғлиқ.

Маълумотларга кўра, UEFA ва бошқа манфаатдор томонлар Инфантино, эҳтимол, FIFA'нинг бошқа функционерлари ва маслаҳатчиларига нисбатан ҳам Швейцария Жиноят кодексининг 158-моддаси доирасида даъво киритишга тайёрланмоқда. Ушбу модда ишонч билдирилган мол-мулк ёки манфаатларни бошқаришдаги жиноий суиистеъмол ҳолатларига тааллуқли.

Агар Жанни Инфантино FIFA манфаатларига қасддан зарар етказиш мақсадида ҳаракат қилгани исботланса, у 5 йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин.

UEFA АҚШ судларига ҳам мурожаат қилиб, иш учун зарур ҳужжатларни тақдим этишни сўраган. Улар орасида FIFA ва Инфантино режасида асосий инвестор сифатида кўрсатилган Thrive Capital инвестиция компаниясига оид материаллар ҳам бор. Thrive Capital компанияси Жошуа Кушнерга тегишли. У АҚШ президенти Доналд Трампнинг куёви Жаред Кушнернинг укаси ҳисобланади.

Киритилди: 22:36 28.08.2026. Ўқилди: 524 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!