УЕФА матбуот хизмати Чемпионлар лигасида ҳафтанинг энг яхши футболчиси бўлишга даъвогарлар рўйхатини эълон қилди. 6 ва 7 май кунлари 1/2 финалнинг жавоб ўйинлари бўлиб ўтди.
Овоз беришда "ПСЖ" ҳимоячиси Ашраф Ҳакимий ва "Интер" дарвозабони Янн Зоммер иштирок этади.
Жавоб ўйинларида "ПСЖ" "Арсенал"ни (2:1) мағлуб этган бўлса, "Интер" қўшимча бўлимларда "Барселона"дан (4:3) устун келди.
Ҳафтанинг энг яхши футболчиси УEФА расмий сайтида овоз бериш йўли билан аниқланади.
"ПСЖ" Чемпионлар Лигаси финалига йўл олди ва у ерда "Интер"га қарши баҳс олиб боради. Учрашув 31 май куни Мюнхенда бўлиб ўтади.