УЕФА молиявий фэйр-плей қоидаларини бузган клублар учун жазолар ҳақида маълумот берди. Ушбу клубларнинг ҳар бири билан келишувга эришилди. Энг йирик жарима "Челси"га тегишли - 80 миллион евро. Лондон клуби 20 миллион евро тўлайди, қолган 60 миллион евро эса шартли жарима ҳисобланади. "Челси" 4 йил давомида УEФА назоратида бўлади.
"Барселона" икки йиллик кузатув муддати билан 60 миллион евро (15 миллион аниқ + 45 миллион шартли) жаримага тортилди.
Шунингдек, УEФА "Лион" (12,5 миллион + 37,5 миллион шартли, тўрт йил кузатув остида), "Астон Вилла" (5 миллион + 15 миллион шартли, уч йил кузатув остида) ва "Ҳайдук" (0,3 миллион + 0,9 миллион шартли, уч йил кузатув остида) клубларини ҳам жазолади.