Ижтимоий тармоқларда "Учтепа тумани 25 мавзедаги дарахтлар номаълум фуқаролар томонидан заҳарланиши билан боғлиқ вазият юзага келган" сарлавҳали танқидий материал эълон қилинди.
Учтепа туман ҳокимининг уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш ва ободонлаштириш масалалари бўйича ўринбосари Азиз Наимовнинг маълум қилишича:
Туман Экология инспекциясининг ёзма хулосасига кўра, ҳақиқатдан ҳам, Учтепа тумани 25 мавзе 2-уй ёнидага дарахтларни қасдан қуритиш мақсадида дарахтларнинг пастки қисмига номаълум кимёвий модда сепилган. Аммо, бу кимёвий модда ким томонидан сепилгани хозирча номаълум.
Шу боис, ҳозирда ҳуқуқни муҳофаза идоралар томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Қўшимча маълумотлар аниқланиши билан эълон қилинади.