Бугун 14 август, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

“Учинчи авлод” тишларини ўстирадиган дори воситаси ишлаб чиқилди

A A A
“Учинчи авлод” тишларини ўстирадиган дори воситаси ишлаб чиқилди

Япониялик олимлар сут тишлари, кейин ўсиб чиқадиган доимий тишлардан сўнг “учинчи авлод” тишлари ўсишини рағбатлантирадиган дори ихтиро қилишди.

Тадқиқотчиларнинг фикрига кўра, дори воситаси туғма омиллар туфайли тишларининг тўлиқ тўпламидан маҳрум бўлган одамлар учун мўлжалланган.

“Янги тишларни ўстириш ғояси ҳар бир тиш шифокорининг орзусидир. Мен аспирант бўлганимда мазкур масала устида ишлаганман ва буни амалга оширишимга ишончим комил эди”, деди олимлардан бири Катсу Такахаши.

Такахашининг сўзларига кўра, у ва унинг ҳамкасбларида мазкур ғоя акулалар ва судралиб юрувчиларнинг айрим турларида янги тишлар ўсиб чиқиши мумкинлиги сабабли одамларда ҳам бундай қобилият юзага келиши мумкин деган фикр асосида юзага келган.

Шу мақсад учун ишлаб чиқилган дори воситаси кемирувчиларда синовдан ўтказилди. Тажриба шуни кўрсатдики, дори ҳақиқатда каламушларда “учинчи авлод” тишларининг ўсишини рағбатлантирди. Ҳозирда лойиҳа муаллифлари ўз ихтиросини одамларда қўллаб кўриш учун тайёрламоқда, деб хабар беради mir24.tv.

Киритилди: 10:47 05.07.2023. Ўқилди: 2368 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!