Бугун, 11 август куни соат 02:22 да Тошкент вилояти ФВБга, Тошкент туманида жойлашган "Уч қаҳрамон" бозорида ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида хабар келиб тушган.
Шунга кўра, ёнғин-қутқарув экипажлари воқеа жойига соат 02:29 да етиб боришди ва ёнғин 03:24да тўлиқ қуршаб олиниб, 04:46да ёнғин тўлиқ бартараф қилинди.
Ёнғинни бартараф этишга 10 та ёнғин-қутқарув экипажлари жалб этилган.
Ҳозирги вақтга қадар тан жароҳати олганлар тўғрисида маълумот келиб тушмаган.