Бугун 16 август, 2025 йил, шанба

O'ZB

Уч нафар ички ишлар ходими пора олаётганда қўлга тушди

Уч нафар ички ишлар ходими пора олаётганда қўлга тушди

Бухоро вилояти ИИБ ходими жиноят ишини ёпиш учун 13 000 доллар пора олган пайтда ушланди;

Ангренда Қўриқлаш хизмати сафдор ходими фуқарони ишга жойлаштириш учун 1000 доллар олган ҳолда қўлга тушди;

➖ ИИВ Миграция ва персоналлаштириш Департаменти “Тошкент” халқаро аэрапортида паспорт-виза бўлими катта инспектори 400 доллар пора олган вақтида қўлга олинди. Аниқланишича, у 42 нафар чет эл фуқароларидан 300-700 доллардан олиб, уларга чиқиш визасини ҳамда 8 нафар Ўзбекистон фуқароларига ҳамрохлиқ қилувчи штамп белгисини тезлаштирилган тартибда расмийлаштириб бериш эвазига 200-400 доллар олган.

Ҳозирда ушбу қонун ҳимоячиларига нисбатан жиноят ишлари қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 10:31 12.08.2025. Ўқилди: 696 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!