Нидерландия маълумотларни ҳимоя қилиш бошқармаси Uberни Европа маълумотларни ҳимоя қилиш қоидаларини бузгани учун 825 миллион евро (966 миллион доллар) миқдорида жаримага тортди.
Бу ҳақда Reuters агентилиги хабар берди.
Таъкидланишича, компания ҳайдовчиларнинг аккаунтларини автоматлаштирилган тизимлардан фойдаланиб, уларга етарли маълумот бермасдан ўчириб қўйган.
Бу жарима Европа Иттифоқининг Умумий маълумотларни ҳимоя қилиш тўғрисидаги Низоми тарихидаги иккинчи энг катта жарима бўлиши мумкин. Фақат 2023 йилда Ирландия томонидан Meta компаниясига Европа Facebook фойдаланувчилари маълумотларини Қўшма Штатларга ноқонуний равишда ўтказгани учун қўлланилган 1,2 миллиард евро миқдоридаги жарима бундан каттароқ эди.
Uber жаримага шикоят қилиш ниятини эълон қилди.