Саккиз марта қатлдан қутулиб қолган АҚШдаги энг кекса маҳбус 101 ёшида вафот этди, — BBC.
Фрэнсис Клиффорд Смит 1950 йилда содир этилган қотиллик учун судланган. У 75 йил давомида қамоқда сақланди ва саккиз марта қатлга тайёрланди. Аммо ҳар сафар ҳукм ижроси кейинга қолдирилди.
Смит умрининг охиригача ўз айбини тан олмади. Кейинчалик гувоҳлар ўз кўрсатмаларидан воз кечишди, бошқа бир маҳбус эса қотилликни содир этганини тан олди. Аммо Смит шунга қарамай оқланмади: унга тайинланган ўлим жазоси умрбод қамоқ жазосига алмаштирилди.