Саккиз марта ўлим жазоси ижро этилишидан қутулиб қолган АҚШнинг энг кекса маҳбуси 101 ёшида вафот этди — BBC.
Френсис Клиффорд Смит 1950 йилда қотиллик учун ўлим жазосига ҳукм қилинган эди. Қамоқдаги 75 йил давомида уни саккиз марта қатлга тайёрлашган, бироқ ҳар сафар турли сабабларга кўра ҳукмни ижро этиш қолдирилган.
"Смит умрининг охиригача ўз айбини инкор этди. Кейинчалик гувоҳлар ўз кўрсатмаларидан воз кечишган, бошқа бир маҳбус эса қотилликни бўйнига олган, аммо Смит барибир оқланмаган. Унинг ўлим жазоси умрбод қамоқ жазосига алмаштирилган", дейилади хабарда.