Бугун 22 август, 2026 йил, шанба

O'ZB

Россиянинг Украинадаги савдо марказига қилинган ҳужуми натижасида 16 киши ҳалок бўлди

Россиянинг Украинадаги савдо марказига қилинган ҳужуми натижасида 16 киши ҳалок бўлди

Украинанинг Днепропетровск вилояти, Кривой Рог шаҳридаги "Солнечная Долина" савдо марказига Россия дронлари томонидан уюштирилган ҳужум оқибатида камида 16 киши ҳалок бўлди.

Бу ҳақда Украина Қуролли Кучлари бошлиғи Александр Ганжа ўзининг Телеграм-каналида эълон қилди.

"Душман ҳужуми натижасида ҳалок бўлганлар сони 16 кишига етди", деб ёзган у.

Хабарларга кўра, ҳужумларда камида 130 киши, жумладан, 23 бола жароҳат олган. Расмийлар жасадларни аниқлашни бошладилар.

Кривой Рогдаги "Солнечная Долина" савдо марказига 21 август куни тушдан кейин икки марта дронлар ҳужум қилган ва ҳужумлардан сўнг бинода ёнғин чиққан.

Киритилди: Бугун 09:00. Ўқилди: 825 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!