Бугун 28 июль, 2025 йил, душанба

O'ZB

"У 5 соат ўқиб, мактаб ҳовлисида вафот этган". Тошкентда вафот этган 8-синф ўқувчиси бўйича қўшимча маълумот берилди

A A A
"У 5 соат ўқиб, мактаб ҳовлисида вафот этган". Тошкентда вафот этган 8-синф ўқувчиси бўйича қўшимча маълумот берилди

Куни кеча Миробод туманида жойлашган 110-мактабнинг 8-синф ўқувчиси вафот этганлиги ҳақида хабар қилинган эди.

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси маълум тақдим этди.

Маълум қилинишича, шу йил 10 апрель куни Миробод туманидаги 110-мактабнинг 8-синф ўқувчиси M.С. 5 соат ўқиган, дарсдан сўнг мактаб ҳовлисида вафот этган. Мактаб кузатув камераси видеоёзувлари ўрганилганида ҳодиса жойида жанжал ёки келишмовчилик содир бўлмаган.

Суд тиббиёт экспертизаси хулосасига кўра, M.С.нинг ўлимига “ошқозон ости безига кенг кўламли қон қуйилиши, ўткир юрак қон томир етишмовчилиги, ўнг кўз ёнида шилинма, ички аъзолари тўлақонлиги, бош мия ва ўпкалар шиши” сабаб бўлган.

"M.С. 8-синфнинг аълочи ва намунали ўқувчиларидан бўлган. Бевақт вафоти муносабати билан унинг ота-онаси ҳамда барча яқинларига ҳамдардлик билдирамиз", - дейилади хабарда.

Ҳозирда ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 11:01 12.04.2023. Ўқилди: 3986 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!