Бугун 26 май, 2025 йил, душанба

O'ZB

Тюторлар мажбурий меҳнатга жалб этиляптими?

A A A
Тюторлар мажбурий меҳнатга жалб этиляптими?

«Элтуз» телеграм каналида эълон қилинган «Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги мажбурий меҳнатнинг янги турини ўйлаб топдими?» материали юзасидан қуйидагилар маълум қилинади.

Ижара хонадонларида истиқомат қилаётган талабаларга зарур ижтимоий-маиший шарт-шароитлар яратиш, хусусий хонадонларда санитария-гигиена, ёнғин хавфсизлиги талабларига риоя этилишини таъминлаш жиддий ва долзарб муаммо саналади.

Талабаларнинг дам олиш кунлаи ўз ижара уйларида бўлишини инобатга олиб, улар билан яшаб турган хонадонида учрашиш ва суҳбатлашиш, муаммоларини аниқлаш мақсадида ижара хонадонларини ўрганишни ташкил этиш айнан шу кунларга белгиланган. 1, 2-сменада ўқув жараёни давом этиб турган кунларда ижара хонадонини талабанинг иштирокида бошқа пайт ўрганишнинг аксарият ҳолларда имкони бўлмайди.

Ижара хонадонларида хавфсизлик талабларига риоя этилишининг назоратга олиш, ижара тўловларининг бир қисми талабаларга истисносиз, тўлиқ тўлаб берилаётганини аниқлаш, шу асосда тегишли чора-тадбирларни белгилаш, мавжуд муаммо ва камчиликларни жойида бартараф этиш учун мазкур жараёнга тюторлар жалб этилган. Бунда барча ижара хонадонларида яшовчи талабалар ҳолидан хабар олиниб, уларнинг қаерда, қандай шароитда яшаётгани, хусусий хонадон эгасининг талабаларга муносабати, ижара тўловида муаммолар бор-йўқлиги каби ҳолатларга аниқлик киритилади.

Меҳнат қонунчилигига асосан, дам олиш кунлари мазкур ишларга жалб этилган ходимларнинг иш ҳақига камида икки ҳисса миқдорда ҳақ тўланади ёки хоҳишига кўра, қўшимча дам олиш куни берилади.

Шу билан бирга, талабаларни доимий ёки вақтинча яшаш уйларига жойлаштириш ва уларни рўйхатга олиш, яшаш шароитини мунтазам ўрганиш тюторларнинг меҳнат вазифасига киради. Бу ижтимоий зарур ишлар саналгани боис дам олиш кунлари ишлашга тюторлардан розилик олинган.

Киритилди: 23:40 23.09.2023. Ўқилди: 1845 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!