Бугун 24 апрель, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Тўй кортежларига қанча жарима солиниши маълум бўлди (ФОТО)

Тўй кортежларига қанча жарима солиниши маълум бўлди (ФОТО)

Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 129-моддасига асосан мотоцикллар ва бошқа транспорт воситалари ҳайдовчиларининг йўлларда йўл ҳаракати хавфсизлигига таҳдид солувчи ёки авария ҳолатини келтириб чиқарувчи гуруҳ бўлиб ҳаракат қилишда қатнашиши базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади. Ҳозирги кунда бу миқдор 669.000 сўмни ташкил қилади.

Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, базавий ҳисоблаш миқдорининг беш баравари миқдорида жарима солишга ёки транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан олти ойдан бир йилгача муддатга маҳрум этишга сабаб бўлади. Айни вақтда бу 1.115.000 сўмни ташкил қилади.

Транспорт воситаси ҳаракатланаётган вақтда йўловчи тана қисмларини (қўлдан ташқари) салондан чиқариши Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 138-моддаси 4-қисмига асосан базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади. Ҳозирги кунда бу 223.000 сўмни ташкил қилади.

Транспорт воситаси ҳаракатланаётган вақтда йўловчи тана қисмларини (қўлдан ташқари) салондан чиқариши, мазкур транспорт воситаси ҳайдовчисига нисбатан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 1285-моддасига асосан базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади. Ҳозирги кунда бу 2.230.000 сўмни ташкил қилади.

Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма баравари миқдорида жарима солишга ёки транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан бир йил муддатга маҳрум этишга сабаб бўлади.

Ҳозирги кунда бу 4.460.000 сўмни ташкил қилади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲ,ХБ хабар берди. 

Агарда яхши ният билан тўй бошлаган инсонлар ортиқча дабдабавозлик билан бахт қасрини қуриб бўлмаслигини англаши зарур. Айниқса, кўчаларни тўлдириб, ҳаракатга халал бераётган ёшлар бахтни белгиламайди. Уларни тартибга чақириш ҳар бир онгли фуқаронинг вазифаси. Чунки бу каби иллатларни фақатгина жазолаш билан йўқотиб бўлмайди. Катталар тартибли бўлса кичиклар ибрат олади. Йўллар фақат эзгу мақсадларга етказсин.

Киритилди: 17:04 07.09.2019. Ўқилди: 7880 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!