Бугун 4 май, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Тухумни қандай ва қачон истеъмол қилиш керак?

Тухумни қандай ва қачон истеъмол қилиш керак?

Америкалик тадқиқотчилар кунига иккитадан кўп тухум истеъмол қиладиган одамлар юрак-қон томир касалликлари хавфига дучор бўлиши мумкинлиги ҳақидаги маълумотни тақдим этди. Бу уларда эрта ўлим хавфини оширади. Аммо ҳамма шифокорлар ҳам бу хулосага қўшилмайди.

Россиянинг таниқли шифокори, тиббиёт фанлари номзоди Маргарита Королева тухумни қандай истеъмол қилиш ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди. У ҳафталик парҳезда тухум 4-5 донадан кўп бўлмаслиги керак дейди. Мутахассиснинг таъкидлашича, тухумларни яхшилаб пишириш керак. Чала пишган тухумни истеъмол қилиш товуқдаги мавжуд касалликларнинг одамга юқишига имкон яратади. Фақат бедана тухумларини хом истеъмол қилиш мумкин, дейди Королева. Чунки юқори тана ҳарорати туфайли бу қуш деярли касал бўлмайди.

Нонуштага тухум истеъмол қилиш тавсия этилади

– Нонушта таомлари орасида творог, парранда гўшти ва тухум бўлиши керак. Фақат буларнинг барчаси ўзгариб туриши лозим, – дейди мутахассис.

Тухумнинг қон томирлари ва юрак соғлигига таъсирини изоҳлаб, шифокор юрак-қон томир касалликларини ривожланиш хавфи нуқтаи назаридан, тухумга қараганда шакар ва фруктоза истеъмол қилиш зарарлироқ дейди. Маргарита Королева юрак ва қон томирларини соғлом сақлашни истаганлар парҳезда шакар истеъмолини чеклаш кераклигини маслаҳат беради.

Тухум чиндан ҳам холестеринни ўз ичига олади, аммо бу маҳсулотни истеъмол қилмаслик учун сабаб эмас. Тухум лецитиннинг муҳим манбаи бўлиб, у танадаги метаболизмга ижобий таъсир қилади. Бундан ташқари, тухумдаги оқсил инсон саломатлиги учун фойдали, – дея қўшимча қилади мутахассис.

Киритилди: 10:51 05.10.2019. Ўқилди: 10145 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!