Бугун 29 июнь, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Тўти Юсупова: “Икки ўғлимни тупроққа қўйдим, келинимни қайта турмушга бердим...” (ВИДЕО)

A A A
Тўти Юсупова: “Икки ўғлимни тупроққа қўйдим, келинимни қайта турмушга бердим...” (ВИДЕО)

Ўзбекистон халқ артисти, Ўзбек миллий академик драма театрининг актрисаси Тўти Юсупова Human.uz ахборот портали мухбири Зарнигор Абдувоҳидовага ҳаёт йўлидаги қийинчиликлар, яқинларидан бирин-кетин жудо бўлгани ҳақида сўзлаб берди.

“Қаршиликларга қарамасдан турмуш ўртоғим билан ҳаётнинг паст-баландини бирга босиб ўтдик. Бир-биридан забардаст икки ўғлимни тупроққа қўйдим.Тўнғич ўғлим бизнес билан шуғулланарди, ичагига кучли инфекция тушиб, 42 ёшида оламдан ўтди. Иккинчи ўғлим ўпкасидан шамоллаб, 38 ёшида вафот этди. Бу оллоҳ берган синов! Катта ўғлимдан уч нафар қиз, кичигидан икки нафар ўғил ва бир қиз қолди.”

“Иккинчи келиним 30 ёшида бева қолди. Қўлида ҳунари йўқ шу ёшда нима кўрди? Турмуш ўртоғим билан мастлаҳатлашиб, келинимини қайта турмушга беришга қарор қилдик. Зиёли, мусулмон оилапарвар инсон насиб қилган экан набираларимга ҳам оталик қилди. Бироқ келиним кўп яшамади, мия саратони касаллигидан 34 ёшида вафот этди. Бундай кўргуликларга чидашнинг ўзи бўлмайди. Инсонда сабр-матонат кучли бўлиши керак экан....”

Батафсил қуйида томоша қилинг.

Киритилди: 15:40 28.12.2019. Ўқилди: 14859 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!