Бугун 4 май, 2024 йил, шанба

O'ZB

Тўрткўлдаги автоҳалокатда икки нафар ёш қиз вафот этди

Тўрткўлдаги автоҳалокатда икки нафар ёш қиз вафот этди

21 август соат 03:30ларда Хоразм вилояти Янгиариқ туманида яшовчи 24 ёшли Ф.К. ўзининг бошқарувидаги “Cobalt” русумли автомашинасини Қорақалпоғистон Республикасининг Тўрткўл туман ҳудудидан ўтувчи “Ғузор-Бухоро-Нукус-Бейнау” йўлида ҳайдаб кетаётиб, қарама-қарши йўналишга чиқиб кетиб, қаршисидан ҳаракатланиб келаётган 40 ёшли А.Б. бошқарувидаги “Nexia”русумли автомашинаси билан тўқнашув содир этган. Бу ҳақда ИИВ хабар берди.

Натижада “Cobalt” автомашинаси ҳайдовчиси Ф.К., йўловчиси, Хоразм вилоятида яшаган 20 ёшли С.Н. исмли аёл, “Nexia” автомашинаси йўловчилари, Хоразм вилоятида яшаган, 18 ёшли М.Қ. исмли қиз ва Хоразм вилоятида яшовчи 27 ёшли М.М.лар турли даражадаги тан жароҳатлари билан касалхонага ётқизилган. Кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай С.Н. ва М.Қ.лар шу ерда вафот этганлар. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 06:45 25.08.2019. Ўқилди: 1729 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!