Бугун 1 февраль, 2025 йил, шанба

O'ZB

Туркманлар яна Россияга учишдан бош тортди

Туркманлар яна Россияга учишдан бош тортди

Туркманистон авиакомпанияси Ашхобод ва Москва ўртасидаги парвозларни тўхтатишни март ойигача узайтирганини "Интерфакс"га маълум қилди.

"Февраль ойида Москвага парвозлар тўхтатилган," - дея авиакомпания вакили сабабини келтирмасдан хабар берди.

Туркманистон ҳаво йўллари ўтган йил охирида Москва ва Ашхобод ўртасидаги парвозларни тўхтатган эди. Хабарларга кўра, рейслар 2024 йил 30 декабрдан 2025 йил 31 январгача амалга оширилмайди, бироқ қарор сабаблари айтилмаган.

Бундан олдин Россияга парвозларни яна бир қанча хорижий авиакомпаниялар бекор қилганди: бу 25 декабрь куни Қозоғистоннинг Актау шаҳри яқинида "Озарбайжон ҳаво йўллари" (АЗАЛ)нинг Embraer 190 йўловчи самолёти ҳалокатга учраганидан кўп ўтмай содир бўлганди.

Киритилди: 20:40 31.01.2025. Ўқилди: 1141 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!