Бугун 1 февраль, 2025 йил, шанба

O'ZB

Россия ТИВ украиналик провокаторни ўзбекларни итга ўхшатган видео яратишда айблади

Россия ТИВ украиналик провокаторни ўзбекларни итга ўхшатган видео яратишда айблади

Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарова разведка хизматлари ўзбекларга нисбатан ҳақоратомуз гапларни ўз ичига олган провокацион контент яратувчиси аниқланганини маълум қилди.

Аввалроқ интернетда ўзини рус, деб таништирган шахс ўзбекларни «итлар» дея ҳақоратомуз қиёслагани ҳақида интервью пайдо бўлган эди. Бироқ, эътиборли фойдаланувчилар ёзувдаги парчаларни таҳрирлаш ва кесиш изларини пайқашди, бу эса унинг ҳақиқийлигига шубҳа туғдирди. Бундан ташқари, суҳбатдошнинг шахси номаълумлигича қолмоқда - фақат суҳбат литвалик журналист билан олиб борилгани аниқланган.

Мария Захарованинг таъкидлашича, видеони тарқатиш ортида Украинанинг Николаев вилоятида туғилган, радикал миллатчи гуруҳлар билан алоқаси бор Николай Николаевич Кочмарик турибди.

Унинг сўзларига кўра, бундай ахборот провокацияларидан мақсад миллатлараро низоларни қўзғатиш ва Россиядаги вазиятни беқарорлаштиришдир. Шунингдек, у бундай видеолар Американинг You Tube видеохостинг манбаси орқали тарқатилаётганини таъкидлади, бу унинг фикрича, ташқи аралашувдан далолат беради.

Хулоса ўрнида М.Захарова Россия миллатлараро бирдамлик тамойилларига доимо амал қилишини, МДҲдаги иттифоқчилари билан асрлар давомида илиқ муносабатлар шаклланганини таъкидлади.

Киритилди: Бугун 14:52. Ўқилди: 1730 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!