Бугун 19 март, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Туркманистонда Амударё музларини портлатиш операцияси муваффақиятсизликка учради

Туркманистонда Амударё музларини портлатиш операцияси муваффақиятсизликка учради

"Хроника Туркменистана" нашрининг ёзишича, аномал совуқ натижасида Амударё сувининг музлаб қолган қисмини портлатиш амалиёти "Аму-Бухоро" канали орқали Ўзбекистонга сув тортиб берувчи насос станция метал трубаси ҳамда понтон кўпригига шикаст етказган.

Туркманистоннинг Лебап вилоятидан оқиб ўтувчи Амударё сувининг музлаб кейинроқ, аҳоли яшаш хонадонларида сел-сув тошқин хавфини камайтириш мақсадида туркман ҳукумати, маҳаллий фавқулодда вазиятлар, ҳарбий қисмнинг понтон-кўприк бригадаси ҳамда транспорт комуникация фуқаро мудофааси бошқармаси Керки ва Гарабекевул туманларида 18-21 январь кунлари дарё музини портлатиш ишларини олиб борган.

Потлашлар натижасида бир-биридан ажралиб кетган муз тўпламлари понток кўпригини шикастлаб, етти километргача бўлган пастки ҳудудга "элтиб" қўйган. Бундан ташқари, муз парчалари Ўзбекистондаги Аму-Бухоро каналига сув тортадиган насос станциясининг биринчи кўтаргичидаги металл қувурни узиб юборган.

Ҳарбийлар музни портлатиш ишларининг муваффақиятсиз якунланганини портловчи моддаларнинг яроқлилик муддати ўтгани билан изоҳлашган. Понтон-кўприклар 18-22 январь кунлари ёпилган, маҳаллий ҳокимият ва полиция чўпонлардан қўйларини дарёдан узоқроққа ҳайдашни талаб қилган.

Амударёнинг аномал совуқлар туфайли музлаши охирги марта 2008-йили содир бўлган. Ўшанда ҳам бу ҳолат понтон кўпригининг вайрон бўлиши ва аҳоли пунктлари учун сув тошқини хавфини яратган.

Киритилди: 20:56 31.01.2023. Ўқилди: 9491 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!