Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедов Ашхобод-Туркманбоши автомобил йўли Ўзбекистонга Каспий денгизидаги денгиз портларига чиқиш имконини беришини айтди.
«Мамлакатимизнинг шарқий минтақаси ва марказини боғловчи юқори тезликда ҳаракатланувчи автомобил йўлининг Ашхобод-Туркманбоши автомобил йўлига туташиши қўшни Ўзбекистон Республикасидан юк машиналарининг Каспий денгизидаги халқаро денгиз портига, у ердан эса Кавказ, Европа, Россия жануби ва Эрон шимолидан денгиз йўллари орқали Форс кўрфази ва Уммон бўғозига», — дейилади Туркманистон президентининг халқаро транспорт форуми иштирокчиларига мактубида.
Ашхобод-Туркманбоши автомобил йўли қурилиши 2019-йилда бошланган. Маршрут узунлиги 600 км. Маршрутнинг биринчи қисми 2021-йил октябрда қуриб битказилди, иккинчи қисми қурилиши 2022-йил февралида бошланган. Йўлнинг охирги қисми 2023-йил декабр ойида фойдаланишга топширилиши режалаштирилган.