Бугун 9 январь, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Туркманистон Ироқнинг газ эҳтиёжининг ярмини таъминлайди

Туркманистон Ироқнинг газ эҳтиёжининг ярмини таъминлайди

Туркманистон Эрон билан алмашиш механизми орқали Ироққа газ экспорт қилишни бошлайди. Ироқ энергетика вазирлиги маълумотига кўра, Туркманистондан кунига 20 миллион куб метр метан импорт қилинади. Бу мамлакатнинг электр энергияси ишлаб чиқариш учун газга бўлган эҳтиёжининг 50 фоизини қоплаш имконини беради.

Газ етказиб бериш Эрон компаниялари орқали амалга оширилади. Ҳозирги пайтда Ироқ газ танқислиги туфайли асосий ресурсни Эрондан олади. Шу билан бирга, Франциянинг Total Energies компанияси билан ҳамкорликда маҳаллий нефть ва газ қазиб олишни кенгайтириш дастури йўлга қўйилган.

Ироқ табиий газ импорт қилишга боғлиқликни камайтириш мақсадида Эрон газини ички қазиб олинган нефть гази билан алмаштириш лойиҳаларини амалга оширишни режалаштирмоқда.

Киритилди: 21:48 06.01.2025. Ўқилди: 817 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!