Туркиянинг Кожаэли вилоятида номаълум шахс Procter&Gamble заводига қуролли босқин уюштириб, компаниянинг 7 нафар ходимини гаровга олди.
Қайд этилишича, эркак шу йўл орқали Ғазо секторидаги вазиятга ўз норозилигини билдиришга қарор қилган. Айни пайтда полиция ходимлари ҳужумчи қилган шахсни қуролларини ташлаб, гаровга олинганларни озод қилишга кўндиришмоқда.