Бугун 17 ноябрь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Туркиядаги портлаш оқибатида ҳалок бўлганлар сони 17 нафарга етди

Туркиядаги портлаш оқибатида ҳалок бўлганлар сони 17 нафарга етди

Туркиянинг ғарбий қисмида жойлашган Измир вилояти Алиага туманидаги HABAŞ металлургия заводида содир бўлган портлаш оқибатида камида 17 киши ҳалок бўлган.

Бу ҳақда Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон Вазирлар маҳкамаси йиғилиши якунлари бўйича ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилган.

Унинг сўзларига кўра, ҳодиса оқибатида ҳалок бўлганлар сони 16 нафарга етган, яна 13 киши жароҳатланган. Уларнинг икки нафари оғир аҳволда.

Эрдўғон ҳалок бўлган ишчиларнинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдириб, жабрланганларга тезроқ соғайиб кетишларини тилаган.

Туркия президенти ҳодиса сабабларини аниқлаш мақсадида тергов бошланганини ҳам қайд этган.

Киритилди: 10:10 10.11.2026. Ўқилди: 683 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар