Бугун 17 ноябрь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Туркияда вертолёт ҳалокатга учраши оқибатида тўрт киши ҳалок бўлди

Туркияда вертолёт ҳалокатга учраши оқибатида тўрт киши ҳалок бўлди

Туркиянинг Малатья вилояти Ешилюрт туманидаги Саманкёй ҳудудида S-70 русумли ҳарбий вертолётнинг ҳалокатга учраши оқибатида тўрт киши ҳалок бўлди.

Бу ҳақда TRT Haber телеканали таяниб хабар берди.

Туркиянинг Малатья вилояти Ешилюрт туманидаги Саманкёй ҳудудида S-70 русумли ҳарбий вертолёт ҳалокатга учраган.

Дастлабки маълумотларга кўра, ҳодиса жойига кўплаб ўт ўчириш экипажлари, тез тиббий ёрдам бригадалари ҳамда Фавқулодда вазиятларни бошқариш агентлиги (AFAD) ходимлари жалб этилган.

Ҳудудда юзага келган ёнғин ўчирилган.

Айни вақтда ҳалокат жойида текширув ишлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 08:00 13.11.2026. Ўқилди: 511 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар