Туркиянинг Истанбул шаҳри, Чекмекўй туманидаги ўрмон ҳудудида ёнғин содир бўлди.
Бу ҳақда маҳаллий матбуот хабар бермоқда.
Маълумотларга кўра, ёнғин номаълум сабабга кўра содир бўлган.
Ҳудудга кўп сонли ўт ўчирувчилар ва полиция юборилди. Айни пайтда ёнғинни ўчириш ишлари олиб борилмоқда.