Бугун 14 июль, 2025 йил, душанба

O'ZB

Туркияда Қурбон ҳайити пайтида 16 минг киши тан жароҳати олди

A A A
Туркияда Қурбон ҳайити пайтида 16 минг киши тан жароҳати олди

Туркияда Қурбон ҳайитининг биринчи куни кенг тарқалган жароҳатлар билан якунланди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги раҳбари Фаҳреттин Кожа маълум қилди.

Унинг Х ижтимоий тармоғида эълон қилган хабарига кўра, анъанавий қурбонлик сўйиш пайтида 16 мингга яқин одам кесиш жароҳатларини олган.

«Қурбон ҳайитининг биринчи кунида мамлакат бўйлаб қарийб 16 минг киши, жумладан Анқарада 1274, Истанбулда 840 ва Измирда 416 киши қурбонлик пайтида олган жароҳатлари сабабли тиббий муассасаларимизга ташриф буюрди», деб ёзади Кожа.

Киритилди: 10:10 17.06.2024. Ўқилди: 5724 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!