Туркия шимоли-ғарбидаги Эскишеҳир шаҳрида 18 ёшли йигитнинг пичоқ ва болта билан уюштирган ҳужуми оқибатида 5 киши яраланди.
«Cumhuriyet» газетасининг ёзишича, қўлга олинган шахсга ҳарбий характердаги «компьютер ўйинлари таъсир қилган».
«Пўлат жилет ва дубулға кийган ва юзини ниқоб билан яширган гумонланувчи беш кишини пичоқлаган», — дейилади хабарда.
Қайд этилишича, ҳужум қилган шахс қўлга олинган. Икки жабрланувчининг аҳволи ҳаёти учун хавфли деб баҳоланмоқда.