Туркияда содир бўлган жиддий йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида ўн бир киши, жумладан, етти нафар полиция ходими жароҳат олган.
Haber Global хабарига кўра, ҳодиса Коня шаҳрида содир бўлган.
Дастлабки маълумотларга кўра, полициячиларни олиб кетаётган автобус енгил автомобиль билан тўқнашиб кетган. Ҳодиса оқибатида бир киши ҳалок бўлган.
Воқеа жойига тез тиббий ёрдам бригадалари ва полиция ходимлари юборилган. Жабрланганлар шифохонага ётқизилган.
Ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.