Бугун 4 май, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Туркияда “масончилик асри”нинг тугатилиши

Туркияда “масончилик асри”нинг тугатилиши

Туркияда масончиликнинг тарихи 18-асрдан бошланган. 1725йилда Усмонли империясининг Истамбул, Измир, Алеппо шаҳарларида илк масонлар ложаси ташкил этилган. Масончиликни асосан француз ва британияликлардан иборат бўлган, европалик мансабдор ва савдогарлар олиб келишган.

Гарчи маҳаллий ахолининг баъзи машҳур инсонлари аъзо бўлишига қарамасдан, 20-асрнинг бошларигача Усмонли империяси худудидаги масонлар ложасининг бирортаси миллий эмас эди. Ложаларнинг ҳаммаси француз ва британияликларга тегишли бўлган.

1909 йилда Истамбул шаҳрида илк миллий Турк масончилик ложаси ташкил этилиб, махфий равишда фаолият кўрсата бошлади. Биринчи танланган Буюк магистр ўша пайтдаги ички ишлар вазири, кейинроқ Буюк вазир бўлган Мехмет Талат пошшо бўлган.

Турк масончилигининг болқон илдизи

Иттифоқ ва тараққиёт ислоҳотчилик ҳаракати - келиб чиқиши, Салоника шаҳридан бўлган (хозирда Греция худудида) Мехмет Талат пошшонинг ва кўплаб бошқа зиёли ва офицерлардан ташкил топган масонлардан иборат бўлган. 1908 йилдаги ҳарбий тўнтариш туфайли султон Абдул-ХамидII хокимиятдан кетишга мажбур бўлади. Мамлакат деярли Иттифоқ ва тараққиёт ҳаракати қўлига ўтади. Партиянинг учта кўзга кўринган лидерлари болқонлик бўлган масонлар эдилар. Хатто хозирда ҳам масонларнинг муҳим лавозимларида келиб чиқиши болқонлик бўлганлар кўпчиликни ташкил этади.

Масонлар учлигининг хокимиятга келиши натижасида нафақат Усмонли империясининг қулашини тезлаштирди, шунингдек Россия империясига қарши уруш, ҳамда грек ва арманларни оммавий депортациясига ҳам сабаб бўлди.

Биринчи жаҳон урушидан сўнг Туркиянинг биринчи президенти, Иттифоқ ва тараққиёт ҳаракати аъзоси бўлган Мустафо Камол Отатурк (келиб чиқиши Салоника шаҳридан) мамлакатни дунёвий ривожлантириш йўлидан бориб, масонларнниг қўлловига эришади. Отатуркнинг бошқаруви вақтида масонлар кўплаб давлат поғоналарини эгаллашди. Жумладан бўлғуси президент Маҳмуд Жалол Баяр, Буюк миллий парламент спикери Шукру Қоя, Ташқи ишлар вазири Тавфиқ Рошту Арас, мудофаа вазири Иброҳим Рефет Беле ва бошқа нуфузли сиёсатчилар, ҳамда турк армиясининг генералитети вакиллари ҳам бўлган.

1966 йилда узоқ музокаларилардан сўнг, Туркия Миллий разведкаси ёрдамида турк масонлари икки гуруҳга бўлинишди. Гуруҳларнинг бири Туркия либерал масонлариниг буюк ложаси деб аталиб, хориж облигацияларидан воз кечади. Ҳозирда бу ложа тўрт мингга яқин Эркин усталар ни ўз ичига олиб мамлакат бўйлаб 43 ложаси бор. Туркиянинг етти шаҳрида саккизта ибодатхонаси бор.

Туркия либерал масонлариниг буюк ложаси уч босқичли яшил масонлардан иборат. 1991йилдан ушбу ложа тарафидан ташкил этилган Туркияда ягона бўлган Туркия хотин-қизлари Буюк ложаси фаолият юритиб келмоқда.

Иккинчи гуруҳ Туркия масонларининг анъаналарини сақлаб қолган Эркин ва қабул қилинган масонларнинг Буюк ложаси деб аталади. Ушбу ложа ҳозирда Туркиядаги энг кўп сонли ложа хисобланади. Туркиянинг ҳамма шаҳарлари бўйлаб 205та ложани ўз ичига олиб, аъзоларининг сони 15000 кишини ташкил этади.

Иккинчи жаҳон уруши вақтида Туркия президенти Мустафо Исмат Иненю, Гитлернинг жахлини чиқармаслик учун расмиятчилик юзасидан мамлакатдаги ҳамма ложаларни беркитади. Лекин масонлар маҳфий равишда фаолиятларини давом эттираверадилар. Ўша пайтларда уларни Буюк Британия, хусусан қирол Эдуард VI шахсан ўзи қўллаб турган.

Расмий таъқиқга қарамасдан 1945йилга келиб кўплаб генераллар, журналистлар, юристлар, профессорлар ва вазирлар маҳкамасининг кўплаб аъзолари масонлардан иборат бўлган. 50-60 йилларда турк элитаси таркибида масонларнинг сони янаям кўпайди.

Уларнинг энг кўзга кўринган намоёндаси, шубхасиз бир неча бор бош вазир лавозимида ишлаган, 1993-2000 йилларда Туркия президенти бўлган Сулаймон Демирелдир.

Ўзиниг дунёвийлик ғояси сабабли турк армиясининг олий офицерлари таркибида масончилик кенг тарқалади. Шу сабабли ҳар галги ҳарбий давлат тўнтарилишидан сўнг масонлар ва Буюк ложаларнинг мамлакат сиёсий хаётига таъсири янада ортиб борган.

Буюк ложаларга қарши Миллий тамойил

Туркияда масончиликка қарши энг кўзга кўринган шахс, бу сиёсий ислом ғоясининг асосчиси профессор Нажмиддин Эрбакандир. Унинг асосий ғоявий таянчи Миллий тамойил манифести бўлган.

1980 йилда содир этилган ҳарбий давлат тўнтарилишдан сўнг Эрбаканга сиёсий фаолият билан шуғулланишга таъқиқ қўйилади. Лекин орадан етти йил ўтиб, 1987йилда келиб таъқиқ бекор қилинади ва Эрбакан Фаровонлик партиясини ташкил этади. 1995йили бу партия парламент сайловларида ғолиб чиқади. Бир йилдан сўнг Эрбакан, Туркия тарихида илк бор ислом тарафдори сифатида бош вазир лавозимини эгаллайди.

Эрбакан АҚШнинг мамлакатга таъсирига қарши ўлароқ, бошқи ислом мамлакатлари билан яқинлашиш сиёсатини юритади. Шунингдек Эрбакан Ислом саккизлиги га хамжамиятининг ташкил этилиши ташаббускори бўлган.

1997йилда Нажмиддин Эрбакан ҳарбийларнинг босими остида истеъфо беришга мажбур бўлади. 1998 йилда эса унга яна сиёсат билан шуғулланишга таъқиқ қўйилади. Лекин бу таъқиқ ўзининг шогирди - Туркиянинг ҳозирги президенти Ражеп Тойиб Эрдоганнинг сиёсий тарбиялашга халақит бермайди.

Гюленниг масончилик амалиётлари

2003йилда ҳокимиятга келар экан, Эрдоган масон ложаларини қудратини идрок этган холда, ўзаро манфаатларни хисобга олиб, улар билан очиқ ихтилофга бормайди. У зийраклик билан уларни чалғитувчи босқичли махфий кураш йўлига ўтади.

Эрдоганнинг 13 йиллик бундай айёрона сиёсати натижасида масонлар Туркиядаги аввалги мавқеъларини деярли бой беришади. Уларнинг кўпчилиги, хатто баъзи ҳарбийлар хибсга олинади.

2016йил июл ойидаги Туркияда муваффаққиятсиз тугаган ҳарбий тўнтаришга уринишдан сўнг, Эрдоганнинг тозалаш амалиёти, экпертчиларнинг фикрича масонларнинг махф этилишининг охирги босқичи бўлди. Қолганлари эса яширин фаоялиятга ўтишди.

Эрдоганнинг собиқ шериги Фатхулла Гюлен тарафидан ташкил этилган умуммиллий FETO ташкилоти масончилик услубини ўзида актив қўллаб келади. Ҳозирда АҚШда сиёсий бошпана олган Фатхулла Гюлен Туркияда бўлиб ўтган ҳарбий тўнтаришнинг бош ташкилотчиси сифатида кўрилади. Ҳозирда Анқара АҚШдан Гюленнинг Туркияга топширилиши талаб қилмоқда.

FETO нинг динлар аро диалог ғояси ва масонларнинг умумий биродарлик принципи бир-биридан катта фарқ қилмайди. Хабардор манбаларнинг ахборотига кўра, FETO чилар масонлар билан махфий ҳамкорлик қилиб келади.

Амалга ошмаган ҳарбий тўнтаришдан сўнг президент Эрдоган ва уни қўллаган Эрбаканнинг Миллий тамойил ташкилоти ўз мавқеларини анча мустаҳкамлаб олди.

Шуни ишонч билан айтиш мумкинки, хозирда Туркия сиёсий элитасида нафақат Гюленчиларга, балки масонлар ва уларга ўхшаш президент Эрдоган ғояларига қарши бўлганларга ҳам ўрин қолмаган.

Manba: brend.uz

Киритилди: 23:30 23.12.2018. Ўқилди: 7191 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!