Истанбул (Туркия) яқинида Босфор бўғозида Панама байроғи остидаги юк ташувчи кема билан дам олиш кемаси тўқнашиб кетди. Ҳодиса оқибатида 12 киши жароҳатланган.
Бу ҳақда Haber Global нашри хабар бермоқда.
Маълумотларга кўра, воқеа маҳаллий вақт билан 22:30 атрофида содир бўлган. Ҳеч ким денгизга тушиб кетмаган. Воқеа жойига тезюрар қутқарув қайиқлари жўнатилди, жароҳатланганлар касалхонага ётқизилди.
Соҳил хавфсизлик хизмати юк ташувчини зарарни баҳолаш учун хавфсиз ҳудудга олиб чиқди. Туркия Транспорт ва инфратузилма вазирлигига кўра, атроф-муҳит ифлосланишининг олди олинди.
Соҳил хавфсизлик хизмати ҳодиса оқибатларини бартараф этиш устида ишламоқда.