Бугун 18 апрель, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Туркияда эркак ўзи билан бирга яшаган ўзбекистонлик аёлни ўлдирди

Туркияда эркак ўзи билан бирга яшаган ўзбекистонлик аёлни ўлдирди

23 март куни Истанбулда 61 ёшли Туркия фуқароси Риза Белер ўзи билан бирга яшаган 40 ёшли Ўзбекистон фуқароси Умида Тўлагановани тош билан уриб ўлдирди. Бу ҳақда Cumhuriyet газетаси хабар берди.

Нашрнинг ёзишича, қотиллик эрталаб соат 05:30 да Баҳчелиэвлер туманидаги кўп қаватли уйнинг 3-қаватидаги хонадонда содир бўлган. Эркак аввалроқ олган 17 минг лира қарз сабаб аёл билан ўртасида жанжал келиб чиққан. Риза Белер Умида Тўлаганованинг бошига тош билан уриб, жасадини бўлаклаб ташлаган. Сўнг унинг тана бўлакларини чиқинди қопларига жойлаб, совиткичга солиб қўйган ва кейинроқ уларни ташлаб юборишни режа қилган.

Хонадонда жанжал овозини эшитган қўшнилар полицияга хабар берган. Воқеа жойига етиб келган ходимлар жасадни топиб, гумонланувчини қўлга олган.

Тергов жараёнида гумонланувчи Риза Белер ва марҳума Умида Тўлаганова ўртасида узоқ вақтдан бери пул масаласида келишмовчилик бўлиб келгани ва Белер шу сабабдан аёлни ўлдиришни режалаштиргани аниқланган. У тошни уйга олдинроқ олиб келгани маълум бўлган.

Эркакнинг сўзларига кўра, можаро у олган қарз туфайли келиб чиққан. Ризо Белер узоқ вақт бирга яшаган аёлини фақат Рамазон ойида ўлдирганидан афсусда эканини қўшимча қилган.

Унга нисбатан шафқатсизларча қасддан одам ўлдириш моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.

Киритилди: 22:40 25.03.2023. Ўқилди: 3244 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!