Туркияда февраль ойидаги зилзила оқибатида уйидан айрилган одамлар учун 650 мингга яқин уй қурилади. Режанинг ярми бир йил ичида амалга оширилади. Бу ҳақда мамлакат деди Президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған маълум қилди.
«Мақсадимиз зилзила зонасини тиклаш», деди Эрдўған. Унинг сўзларидап Анадолу агентлиги иқтибос келтирди.
Давлат раҳбарининг сўзларига кўра, мазкур йил давомида табиий офатдан жабр кўрганлар учун 319 мингта уй-жой қурилади.
6 февраль куни Туркия жануби-шарқида 7,7 ва 7,6 магнитудали зилзилалар содир бўлди. Ер силкинишлари, кейин минглаб ерости силкинишлари республиканинг 11 вилояти ва қўшни мамлакатларда сезилган бўлиб, улардан Сурия энг кўп жабр кўрган.