Бугун 22 май, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Туркияда 24 миллиондан ортиқ одам ижара уйларда яшашга мажбур

Туркияда 24 миллиондан ортиқ одам ижара уйларда яшашга мажбур

Туркияда рекорд даражадаги нархлар ошиши ва бўш турган квартиралар сонининг кўпайиши фонида ижарачилар сони ортиб бормоқда, деб хабар беради Каzinform.

Охирги 10 йил ичида Туркияда уй эгаларининг улуши 61,1 фоиздан 56,1 фоизга камайган, ижарачилар сони эса 22,1 фоиздан 28 фоизга ошган. Туркиянинг Karar газетаси маълумотларига кўра, айни пайтда мамлакатда 24 миллиондан ортиқ киши ижарага уй-жой олишга мажбур.

Мутахассислар бундай ўзгаришларнинг бир нечта асосий сабабларини кўрсатмоқдалар: кўчмас мулк нархларининг кўтарилиши, юқори ипотека ставкалари ва уй-жойга спекульятив инвестициялар.

2015 йилдан бери Туркияда кўчмас мулк нархлари 1815 фоизга ошди. Бу Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилотига аъзо давлатлар ўртасидаги ўртача кўрсаткичдан 18 баробар кўпдир. Худди шу даврда ижара ҳақи ҳам 12 баробар ошди.

Масалан, 2015 йилда 500 минг Туркия лирасига баҳоланган квартира ҳозир 9,6 миллион лирага (тахминан 250 минг АҚШ долларига) тенг. Бундай уй-жойларнинг ойлик ижараси 2,5 минг лирадан 32,5 минг лирага (тахминан 850 доллар) ошди.

2015 йилдан 2024 йилгача мамлакатда 6,94 миллион янги квартира қурилган бўлса-да, уларнинг атиги 5,31 миллиони сотилган. Қолган 1,63 миллион хонадон ҳамон бўш.

Бу муаммо, айниқса, йирик шаҳарларда кескин. У ерда элита турар-жой бинолари сармоявий мақсадларда сотиб олинади - улар қайта сотилади ёки юқори нархларда ижарага берилади. Миллионлаб оддий фуқаролар учун эса квартира сотиб олиш у ёқда турсин, ижарага олиш ҳам қийинлашиб бормоқда.

Мутахассислар Туркияда уй-жой бозорида ижтимоий таранглик кучайиб бораётганини, уй-жойларнинг кенг доирадаги инсонлар учун очиқ бўлиши учун тизимли ечимлар зарурлигини таъкидлади.

Киритилди: 23:08 20.05.2025. Ўқилди: 451 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!