SABAH нашри хабар беришича, 2024 йил август ойида йигит қўлида пичоқ ва болта, бошида ҳимоя шлеми билан кафе ёнидаги одамларга ҳужум қилган. У воқеани жилетига маҳкамланган мобил телефон орқали жонли эфирда ҳам намойиш этган. Ҳодиса натижасида ёши 52 дан 88 гача бўлган беш киши жабрланган.
Прокуратура унга одам ўлдиришга суиқасд ва бошқалар ҳаётига таҳдид солиш айбини қўйиб, 108 йил қамоқ жазосини талаб қилди.
Маълумотларга кўра, Эскишеҳир оғир жиноятлар суди ёпиқ мажлисда ҳукм ўқиб, Арда Кючюкйетимни 75 йил 5 ойга озодликдан маҳрум этди.