Анқара ва Москва ўртасида Туркиядаги газ хаби лойиҳаси бўйича йўл харитаси бўйича музокаралар жараёнида ҳеч қандай муаммо йўқ, муҳокамалар давом этмоқда, деб хабар берди РИА Новости агентлигига мамлакат энергетика соҳасидаги манба.
Туркия Энергетика ва табиий ресурслар вазирлигидаги манбанинг аввалроқ РИА Новости агентлигига маълум қилишича, турк делегацияси Россияга газ хаби тафсилотларини муҳокама қилиш учун ташриф буюрган ва ҳаракатлар тақвимини тайёрлаш ва ишларни тезлаштиришни кутмоқда.
"Биз россиялик ҳамкасбларимиз тақдим этган йўл харитаси бўйича музокараларни давом эттирмоқдамиз. Ҳеч қандай муаммо йўқ", - деди агентлик суҳбатдоши.