Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған ва Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев ўртасида бўлиб ўтган учрашувдан сўнг икки давлат ўртасида шартномалар имзоланди. Бу ҳақда “Анадолу” нашри хабар берди.
Маълум қилинишича, бир кунлик ташриф билан Нахчиванда бўлган Президент Эрдўған Озарбайжон раҳбари Илҳом Алиев билан учрашув ўтказди. Уларнинг суҳбати Нахчиван Мухтор Республикаси Олий Мажлисида яккама-якка форматда бўлиб ўтди.
Қайд этилишича, икки давлат раҳбарлар “Туркия Республикаси билан Озарбайжон Республикаси ўртасида Карс-Нахчиван темир йўли лойиҳаси бўйича ният протоколи”ни имзолаган.
“Ишончим комилки, мазкур лойиҳа муваффақиятли амалга оширилади ва шу тариқа Ўрта йўлакнинг тармоқларидан бири сифатида Озарбайжон, Туркия ва бошқа мамлакатлар манфаатларига хизмат қилади”, деди Алиев.