Бугун 13 апрель, 2026 йил, душанба

O'ZB

Туркия ТИВ раҳбари Ҳўрмуз бўғози муаммосини ҳал этиш йўллари ҳақида гапирди

Туркия ТИВ раҳбари Ҳўрмуз бўғози муаммосини ҳал этиш йўллари ҳақида гапирди

Туркия ташқи ишлар вазири Хоқон Фидан Ҳўрмуз бўғози билан боғлиқ муаммони яқин орада ҳал қилиш мумкинлигини маълум қилди.

Шу билан бирга, у бўғозни тартибга солиш қоидаларига ўзгартиришлар киритилиши мумкинлигини истисно этмади.

«Ҳўрмуз бўғозининг очилиши билан боғлиқ муаммолар бўлмайди, деб ҳисоблайман», — деди у Anadolu агентлигига берган интервьюсида.

Унинг сўзларига кўра, яқин келажакда ўзаро келишувларга эришиш имконияти мавжуд.

Фидан кейинги босқич янги қоидалар масаласи бўлишини таъкидлади.

«Бошқа бир вазият юзага келади — бу бўғозни тартибга солиш билан боғлиқ», — дея таъкидлади вазир ва кўп нарса Эроннинг ташаббусларига боғлиқ бўлишини қўшимча қилди.

Киритилди: Бугун 14:28. Ўқилди: 286 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!