Мамлакат БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш девони билан муносабатларни тўхтатишини эълон қилди. Бунга аввалроқ Исроил муассасаларининг можаро зоналаридаги жинсий зўравонликлар туфайли БМТнинг "қора рўйхати"га киритилгани сабаб бўлди.
Исроил оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, ушбу рўйхатдан ҲАМАС ва бошқа террорчи гуруҳлар ҳам жой олган.
"Идораларимизнинг "қора рўйхат"га киритилиши маънавий шармандалик ва Бирлашган Миллатлар Ташкилотига бўлган ҳар қандай ишончнинг бутунлай барбод бўлишидир. Исроил ваколатхонаси Гутерриш лавозимида қолар экан, Бош котиб девони билан бундан кейин ўзаро муносабат ўрнатмайди", — деб баёнот берди мамлакатнинг БМТдаги элчиси Дэнни Данон.
Хабар қилинишича, 2026 йилги рўйхатга Исроил қамоқхоналар хизмати киритилган.
Мамлакатнинг бошқа идоралари ҳам кузатув остида турибди. Гутерриш ҳали 2025 йилнинг август ойидаёқ Исроилга рўйхатга "киритилиши мумкинлиги"ни кўрсатиб ўтган ва тизимли зўравонлик айбловлари юзасидан "жиддий хавотирлар" борлигини айтган эди.
Исроил айбловларни рад этмоқда ҳамда БМТ вакиллари ва мамлакат делегацияси ўртасида бўлиб ўтган кўплаб музокараларга таянмоқда.